Назарбоевнинг жияни ўмарган пуллар Қозоғистонга қайтарилди

Олам

image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Республиканинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулининг жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича 230 миллион доллардан зиёд қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини мамлакатга қайтаришди. Бу ҳақда жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қайрат Сатибалдиули ва бошқа шахсларга жиноий йўл билан олинган пул ва бошқа мол-мулкни легаллаштириш фактлари бўйича судгача терговни давом эттирмоқда. Чет эл мамлакатларида тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 230 миллион доллардан зиёд эксклюзив қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмлари мамлакатга қайтарилди”, дейилади хабарда.

Идоранинг таъкидлашича, Сатибалдиули хорижий компанияларнинг қимматли қоғозларига 300 миллион доллар сармоя киритгани ҳақиқатдан ҳам аниқланган. Ушбу пуллар ҳам яқин келажакда Қозоғистон бюджетига тушиши кутилмоқда. 
 
Маълумот учун, Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати шу йилнинг 13 март куни Сатибалдиулини ўз ваколатларини суиистеъмол қилганликда ва "Қозоқтелеком" АЖ маблағларини ўғирлашда гумон қилиб ҳибсга олганди. Унга ва унинг собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалдига қарши 17 март куни инвесторларнинг бизнесни эгаллаб олиш ишлари бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Қозоғистон суди шу йилнинг 26 сентябрь куни Сатибалдиулини давлат мулкини ўмариш иши бўйича олти йилга озодликдан маҳрум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қайрат Сатибалдиули

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг