Назарбоевнинг “қўли” янада қисқарадиган бўлди

Олам

image

Қозоғистон парламенти Сенати республиканинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига (ҚХА) умрбод раислигини бекор қилишни кўзда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда "Orda" хабар берди.

“Сенаторлар Хавфсизлик Кенгаши ва ҚХАга лавозими бўйича давлат раҳбари бошчилик қилиши кераклиги ҳақидаги қонун ҳужжатларига  киритиладиган ўзгартиришларни қўллаб-қувватладилар. Шу билан бирга, сенаторлар қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида яна бир тузатиш киритдилар. “Биринчи Президент тўғрисида”ги қонунда ташқи ва ички асосий йўналишлар бўйича ташаббуслар Элбоши билан келишилиши ҳақидаги банд чиқариб ташланяпти. Шундай қилиб, Сенат қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларни концептуал жиҳатдан маъқуллади ва ушбу ўзгартириш билан Мажлисга қайтаришга қарор қилди”, деган депутат Лаззат Сулаймон.

Илгари Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши ва Қозоғистон халқи ассамблеясига умрбод раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилганди.

Эндиликда Элбоши Нурсултон Назарбоев Республика Конституциявий кенгаши аъзоси бўлиш, шунингдек, ҳукумат ва парламентда сўзлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг