Собиқ Президентнинг қизи билан алоқадор компания директори ўз жонига қасд қилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия билан боғлиқ бўлган “Оператор РОП” компаниясининг бошқарувчи директори Руслан Шамшиев ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “kznews” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, полиция ўз жонига қасд қилишга ундаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.

Маълум қилинишича, бугун, 26 январь куни Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Ахметжан Примқулов ва “Оператор РОП” компанияси раҳбари Медет Қумаргалиев коррупцияда гумонланиб, қўлга олинган. Иккиси ҳам Нур-Султондаги вақтинчалик ҳибсхонада.

Маълумот ўрнида, “Оператор РОП” чиқиндиларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва йўқ қилишни, шунингдек, тўловларни қайта ишлашни ташкил қилади.

Жорий йилнинг 11 январь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев компанияга утилизация йиғими ундириш ва уни бошқаришни тўхтатиш чораларини кўришни топширди. Унинг фикрича, ушбу иш билан давлат ширкати шуғулланиши керак. Бундан ташқари, Тўқаев йиғимларни ўзини ҳам қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг