Назарбоев фонди америкалик журналистларни судга берди

Олам

image

Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев жамғармаси уюшган жиноятчилик ва коррупция мавзуларига эътибор қаратувчи Америка Қўшма Штатларида жойлашган “Journalism Development Network”га қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда АҚШнинг “Courthouse News Service” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бунга 2022 йил 19 январдаги мақола сабаб бўлган. Мақолада Назарбоев Жамғарма орқали маҳаллий таълим лойиҳаларини молиялаштириш учун мўлжалланган миллиардлаб долларларни тўлиқ назорат қилиши айтилган. Даъвогар мақолада кўрсатилган маблағларнинг мақсадли ишлатилмагани ҳақидаги тахминлар ёлғон ва туҳмат эканини ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказишини қайд этган.

Жамғарма судланувчидан моддий товон талаб қилмоқда. Даъвогарни Вашингтондаги “Boies Schiller Flexner” фирмасининг адвокати Мэтью Шварц  ҳимоя қилади.

Ўз навбатида, “Journalism Development Network” ижрочи директори Дрю Салливан Қозоғистон жамғармасининг даъвоси асоссиз эканини, терговчи журналистлар ўз версиясига амал қилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Назарбоев фонди

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар