Навоийлик келин қайнонасини “ухлатди”

Жамият

image

Навоийда фуқаронинг банк картасидаги пулларини ноқонуний ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 3 миллион 283 минг сўм пуллари ечиб олинганлигини маълум қилиб, жиноятни содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 1981 йилда туғилган жабрланувчининг ўз келини С.Э. эканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, С.Э. қайнонасининг банк картасини ўғирлаб чиққани ва унинг кодини аввалдан билгани сабабли картадаги пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

С.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг