Навоийда йигит ўзи ва бўлажак хотинини дўппослаганлардан қасд олди
3-саҳифа
−
28 Июнь 2021
46880Навоий вилоятида йигит ва бўлажак турмуш ўртоғи тўрт киши томонидан калтакланди. Кейин калтакланган йигит ўзини дўппослаганлардан қасдини олди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 июнь куни 23:00да Навоий шахар М.Таробий кўчасида яшовчи С.A. бўлажак турмуш ўртоғи Х.З. билан Навбаҳор тумани “М.Улуғбек” МФЙда сайр қилиб юрган. Шу пайтда навбаҳорлик 19 ёшли Х.О. ва 13 ёшли Н.С. гап бошлаб бу ерга нима сабабдан келганларини сўраб ноўрин саволлар беришган ва ўзаро тортишиб қолишган.
С.A.нинг кўрсатмасига кўра Х.О. ва Н.С.дан ташқари яна 2 нафар номаълум шахс билан биргаликда, жами 4 киши уни ва бўлажак турмуш ўртоғи Х.З.ни уриб тан жароҳат етказган.
Кейинчалик 21 июнь куни соат 02:00 атрофида С.A. таниши Р.И. билан Навбаҳор тумани “М.Улуғбек” МФЙга қайтиб келган ҳамда Х.О. ва Н.С.ни тарвуз сотаётган пайтида юз ва бадан соҳаларига уриб, хаёт учун хавфли жароҳат етказган.
Мазкур холат юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилиб, суд-тиббиёт экспертизасини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси