Навоийда ТАТУнинг филиали очилади

Жамият

image

Навоий вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, яна 4-5та хориж ОТМ филиалларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бу Республика Президентининг жорий йил 15 майидаги “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони туртки берди.

Шунингдек, ўтган қисқа фурсатда вилоят ҳокими томонидан Германия ва Эрон ҳамда ҳамдўстлик давлатларининг бир қатор тадбиркорлари қабул қилиниб, вилоятнинг Қизилтепа, Хатирчи ва Учқудуқ туманларида инвестиция киритган ҳолда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш келишувларга эришилди.

Республика Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Медиа-режага асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси маъмурияти ҳамкорлигида ўтказилган брифингда юқоридаги маълумотлар ҳамда вилоят инвестицион ҳаётидаги бошқа янгиликлар журналистлар эътиборига ҳавола этилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТАТУ

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг