Навоийда прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
8245Навоий вилояти прокуратураси нозири фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан 10 миллион сўм миқдордаги пулларни олган вақтда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда вилоят прокуратураси нозири ўзининг танишлари орқали фуқарони Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги ётоқхоналардан бирига навбатсиз жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
Нозир фуқародан пулни олаётган вақтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь