Навоийда номаълум ҳайвон қўйларни бўғизлаб кетгани айтилмоқда
Жамият
−
11 Июль 2022
11355Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 30 бошдан зиёд қўйни номаълум ҳайвон бўғизлаб кетдигани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июлидан 10 июлига ўтар кечаси Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли бўлган қўй-эчкиларга чиябўри ҳужум қилган.
Бошқарма хабарига кўра, мазкур ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари туман ИИБ, туман ветеринария бўлими, туман СЭОМ бўлими ҳамда туман ободонлаштириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Айни пайтда туман ветеренария бўлими ходимлари 15 бош қўй-эчкиларни даволаш чораларини кўрмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирда чиябўрини тутиш учун барча таъсир чоралари кўрилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси