Навоийда ноқонуний гўшт ташиётган ҳайдовчи ушланди
3-саҳифа
−
15 Май 2023
3476Навоийда келиб чиқиши номаълум бўлган 82 кг гўштни олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат 8 май куни соат тахминан 17:40 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида аниқланган. Самарқанд - Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатиб текширилганда, автомобиль юкхонасида тахминий оғирлиги 82 кг бўлган келиб чиқиши номаълум, тегишли ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган гўшт борлиги аниқланди.
Маҳсулотларни нима мақсадда, қаерга олиб кетаётгани ҳамда истеъмолга яроқлилик даражасига аниқлик киритиш учун белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига (лаборатория) олиб борилган.
Вилоят лабораториясининг 8 майдаги хулосасига кўра, тахминий оғирлиги 82 кг бўлган келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулоти истеъмолга яроқсиз деб топилди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь