Навоийда Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимини калтаклади
3-саҳифа
−
23 Январь 2022
12262Ижтимоий тармоқларда Навоийда автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими аёвсиз дўппослангани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 22 январь куни соат 12:20 ларда Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида юз берган. ЙПХ ходими Matiz ҳайдовчисини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда 1993 йилла туғилган ҳайдовчи А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.
Хабарга кўра, ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь