Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар изза қилинди
Жамият
−
15 Декабрь 2023
11209Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги 6-мактаб ўқувчиларининг дарс машғулотларига спорт оёқ кийимида келгани учун танбеҳ берилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат берди.
Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”да ўқувчиларга мактаб ҳудудида ва дарс жараёнлари давомида қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.
Ушбу ҳужжат умумий ўрта таълим муассасаси таълим-тарбия жараёни иштирокчилари, хусусан ўқувчилар учун одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрларига қўйиладиган талабларни белгилайди. Унга кўра, ўқувчилар таълим муассасасига мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келишлари лозим.
Унда таълим муассасасига ўқувчилар кроссовкада келмаслиги керак деган талаб мавжуд эмас.
“Шу ўринда Навоий вилоятидаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар кийимини тартибга солиш бўйича текширув ишлари олиб борилиши белгиланмагани ҳамда Навоий шаҳридаги 6-мактаб маъмурияти ва ўқитувчилари иштирокида бу борада зарур тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси