Навоийда мактаб директори ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқлар орқали кеча, 9 сентябрь куни “Навоийда мактаб директори Халқ таълими бўлимининг босими остида ўзини осиб қўйдими” номли хабар тарқатилди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, Конимех туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э жорий йилнинг 07 сентябрь куни соат 15:00 ларда яшаш ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осиб ўз жонига суиқасд қилган. Шу вақтда акаси Р.Ф. уни кўриб қолган ва М.Э. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

1045

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг