Навоийда икки солиқчи 9 минг доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь 2022
8949Кеча, 18 ноябрь куни Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари тадбир 9 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Билдирилишича, вилоят ДСБ ходимлари З.А. ва Б.Ш. МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилган. 18 ноябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар Навоий шаҳриида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан З.А. ва Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида "қамоққа" олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси