Навоийда 57 яшар эркак 42 яшар “собутыльник”ини ўлдириб қўйди
Олам
−
24 Февраль 2022
6555Навоийда икки фуқаро ўрталарида келиб чиққан жанжал ортидан бир-бирига тан жароҳати етказди. Оқибатда улардан бири воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 23:00 ларда Навоий шаҳар “Ягодная” кўчасида яшовчи 57 ёшли С.Д. ўзи истиқомат қилаётган уйида, таниши 42 ёшли С.М. билан бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Кейинроқ уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Можаро ортидан улар бир-бирларининг таналарининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан тан жароҳати етказишган.
С.М. эса олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.Д. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда С.Д.нинг олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
LiveБарчаси