Навоийда 50 гектар ер олиб бериш эвазига 2000 доллар олган мансабдор ушланди
Жамият
−
16 Февраль 2021 3880 1 дақиқа
Навоий влояти Хатирчи туманида тадбиркорга 50 гектар ер олиб беришни ваъда қилган Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги масъули ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хатирчи давлат ўрмон хўжалигида бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи Ф.Х. “Ф.” МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига кириб, жамиятга ўрмон хўжалиги ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартнома тузиш орқали 50 гектар ер ажратиб беришга ишонтириб, эвазига 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
Барчаси