“Навоийуран”нинг собиқ раҳбари сейфидан 2 млн доллар топилдими?
Жамият
−
11 Сентябрь 2023
14651Ижтимоий тармоқларда "Навоийуран" давлат корхонасининг собиқ раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов қамоққа олингани ҳамда унга тегишли сейфдан 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга нисбатан корхона расмий муносабат билдирди.
Унда айтилишича, тармоқларда сиздирилган бундай маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Ҳозирда корхонанинг аввалги раҳбари Жаҳонгир Ҳасанов корхона Кузатув Кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Корхона бош директори вазифаси эса Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари Жамол Файзуллаевга юклатилган.
Шунингдек, хабарда корхона фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай маълумотни олишда расмий саҳифаларга таяниш сўралган.
“Ёлғон, инсон шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ хабарларни асоссиз тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси