Навоий ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
25 Июль 2023 8212 1 дақиқа
Санъаттилло Ҳикматов Нусратович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Санъаттилло Ҳикматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Ҳикматов 2019 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Live
Барчаси