Навбатдаги жанг 5 март куни – Ян UFC билан янги шартнома тузди
Спорт
−
06 Январь 2022
2838UFC супер енгил вазн тоифаси жангчиси Петр Ян ўзининг Instagram’даги саҳифасида ташкилот билан янги шартнома имзолаганини маълум қилди. Россиялик спортчининг фикрича, у навбатдаги жангини 2022 йилнинг 5 март куни ўтказади.
“Бугун UFC билан 6 та жанг учун янги шартнома имзоладим. Навбатдаги жанг 5 март куни Лас-Вегасда камар ҳимояси учун бўлади”, дея ёзган Ян.
Эслатиб ўтамиз, Ян 2021 йил 7 март куни UFC 259 турниридан ўрин олган Алжамейн Стерлингга қарши жангнинг тўртинчи раундида тақиқланган тизза зарбаси йўллаган. Шу сабабли ғалаба Стерлингга берилган ва Петр чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди. Жанг тўхтаган пайтда Ян очколар ҳисобига кўра олдинда бораётган эди.
Маълумот учун, Ян сўнгги жангини UFC 267 мусобақасида Кори Сандҳагенга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Шундан сўнг у супер енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритган.