Навбатдаги сенсация! Англия Ганани енга олмади
Спорт
−
03:11 4203 1 дақиқа
Бугун, 24 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “Л” гуруҳидан ўрин олган Англия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги “Жиллетт” стадионида бўлиб ўтган баҳсда жамоалар бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, дарвозалар ишғол этилмади.
Гана терма жамоаси сафида ярим ҳимоячи Томас Парти майдонга тушди. У Канада расмийлари томонидан виза берилмагани сабабли Панамага қарши биринчи тур учрашувини ўтказиб юборган эди.
Икки турдан кейин Англия ва Гана терма жамоалари ҳисобида тўрттадан очко мавжуд. “Л” гуруҳидан ўрин олган Хорватия ва Панама терма жамоалари эса биринчи турдан кейин ҳали очко жамғармаган. Улар ўзаро баҳсни 24 июнь куни Тошкент вақти билан 4:00 да бошланади.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Англия Панамага қарши майдонга тушади, Гана эса Хорватия билан куч синашади. Учрашувлар жорий йилнинг 28 июнь кунига ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Live
Барчаси