“Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия футбол фанатларидан сира қолишмайди – Президент 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида вилоят футболи ҳақида сўз очди. 

“Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади. “Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди”, дейди Мирзиёев.

Шу билан бирга, Президент Наманганда истеъдодли, ватанпарвар футболчилар етишиб чиққани ҳақида гапирган. 

“Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади”, дейди Мирзиёев.

Шунингдек, Президент вилоятда футболни ривожлантириш бўйича ўз таклифини илгари сурган. 

“Навбаҳор футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!”, дея таклиф билдирди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг