Навбаҳор ХТБ раҳбари ўз уйида ўлдирилди

Жамият

image

Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. 

Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат тахминан 20:20ларда Мадина Атаниязова ишдан келиб, эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига кирган вақтида унинг турмуш ўртоғи Ш.Р. хонадаги кийим жавони ортидан чиқиб, Мадинага қўлидаги ошхона пичоғи билан ҳужум қилган. Мадина Атаниязова олган тан жароҳатларидан ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи ўта маст ҳолда бўлган. 

Мадина Атаниязова  Хоразм вилоятида туғилган. Бундан икки йил аввал вилоят ХТБ бўлим бошлиқлигидан Навбаҳор тумани ХТБ раҳбарлигига ўтказилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик қурбони

Баҳолаганлар

1355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар