НАТОнинг Россияга яқинлашиши 2,5 баробар ошди – Шойгу
Олам
−
02 Ноябрь 2022
11606Февраль ойидан бери Россия яқинидаги НАТО гуруҳининг сони 2,5 баробарга ошди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Шойгунинг сўзларига кўра, НАТО Болгария, Венгрия, Руминия ва Словакияда янги кўп миллатли батальон-тактик гуруҳларини яратяпти.
“Шарқий ва Марказий Европада, шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатларида минтақавий бўлмаган НАТО давлатларининг қуролли кучлари тузилмалари жойлаштирилган. Гуруҳ сони 2022 йил февралидан буён 2,5 баравар кўпайди ва 30 мингдан ортиқ кишини ташкил этади, қисқа муддатда эса янада ошиши мумкин”, дейди вазир.
Унинг фикрича, НАТО гуруҳининг кучайиши натижасида Россия иттифоқчилари ҳужумга учрайди - биринчи навбатда Беларус.
“Коллектив Ғарбнинг бузғунчи ҳаракатларидан асосий мақсад, албатта, Россия иқтисодини, ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш, уни мустақил ташқи сиёсат юритиш имкониятидан маҳрум қилишдир”, дея қўшимча қилган Сергей Шойгу.
LiveБарчаси