Вазият мураккаблашади, аммо... – Песков НАТОнинг Украинага ёрдами ҳақида
Олам
−
16 Октябрь 2022
19573НАТОнинг Украинага ёрдами вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштиради, лекин ҳар қандай шароитда ҳам Москва олға боради. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Шимолий Атлантика альянси де-факто Украинадаги можарога очиқ-ойдин аралашишни бошлади, аммо бу Россия Федерацияси мақсадларига таъсир қилмайди”, дейди матбуот котиби бугун, 16 октябрь куни “Россия-1” телеканалидаги мурожаатида.
Унинг фикрича, НАТО аллақачон Украина можаросига “бурнини суқиш”ни бошлаган. Лекин бу Россиянинг барча мақсадларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, яъни операция давом этади ва у тез орада тугайди.
Песковнинг таъкидлашича, НАТОнинг Украинага ёрдами вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштиради, бироқ Россия Федерациясининг салоҳияти ушбу шароитларда ҳам ўз “операция”сини давом эттиришга имкон беради.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь