НАТОга аъзолик йўлида: Туркия, Финляндия ва Швеция вакиллари тил топишиш учун учрашди
Олам
−
26 Август 2022
3422Туркия, Финляндия ва Швеция вакиллари бугун, 26 август куни Суомида бўлиб ўтган йиғилишда келишувни амалга ошириш шакллари ва шимол давлатларнинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси бўйича келишувларни бажариш учун уч давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Швеция қироллиги ҳукумат идорасининг пресс-релизида хабар берилди, деб ёзмоқда ТАСС,
“Учрашувда уч давлат вакиллари июнь ойида Мадридда бўлиб ўтган НАТО саммити вақтида тузилган уч томонлама келишувни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилишди. Учрашув уч давлат амалга ошириш учун қабул қилган келишувни амалга ошириш шакллари ва амалга оширилган чора-тадбирларни муҳокама қилиш имконини берди”, дейилади хабарда.
Швеция делегациясига Бош вазирнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича ўринбосари Оскар Стенстрём бошчилик қилди.
Швеция ва Финляндия масаласи
18 май куни Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди, бироқ Туркия бу давлатлардан ФЕТО, Курдистон ишчилар партияси ва Сурия Халқ мудофааси кучлари ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни, терроризмда ёки 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этишда айбланганларни Анқарага экстрадиция қилишни ва Туркияга қурол етказиб беришга қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилиб, аъзолик жараёнини дарҳол тўхтатди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия Президенти Саули Ниинистё, Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон ва альянс бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқаранинг барча талаблари бажарилишига келишиб олинган. Унга кўра, Швеция террорчилик фаолиятида иштирок этган 73 кишини экстрадиция қилишга ваъда берган.
30 июнь куни НАТО саммитидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган Эрдўған, Швеция ва Финляндия учун қувонишга ҳали эрталигини, улар шартни бажарсагина, Туркия парламенти Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига оид ҳужжатни ратификация қилишини айтди.