НАТО Украинани қишда қуролсиз қолдирмасликка ваъда берди
Олам
−
17 Сентябрь 2022
5077Қиш яқинлашмоқда, аммо бу НАТОнинг Украинага ҳарбий ёрдам беришига таъсир қилмайди. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр Эстонияда НАТО Бош штаб бошлиқлари йиғилишини очиб бераётганда айтиб ўтди.
“НАТО Украина армиясини давлатлари қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлайди. Қиш келмоқда, аммо бизнинг ёрдамимиз собит бўлиб қолади”, дейди Роб Бауэр.
Шу билан бирга, у НАТО фақат ўз фуқароларини ҳимоя қилишини аниқ таъкидлади.
“НАТОнинг муқаддас миссияси альянс ҳудудида яшовчи 1 миллиард аҳолини ҳимоя қилишдир. Ҳар доим келажакка тайёрланиш ва кутилмаган нарсаларни кутишдир”, дейди альянс расмийси.
НАТО штаб бошлиқларининг Эстониядаги йиғилиши Украинага ёрдам кўрсатиш, НАТОнинг Россия Федерацияси чегараларида ҳарбий иштирокини кенгайтириш, шу жумладан, унинг бригада даражасидаги жанговар кучларини конфигурация қилишнинг янги режасини амалга ошириш доирасида муҳокама қилишга бағишланган. Ушбу концепсия шу йилнинг июнь ойида Мадридда ўтказилган альянс давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларининг саммитида маъқулланган эди.
LiveБарчаси