НАТО Совуқ урушдан кейинги энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказади
Олам
−
11 Сентябрь 2023 4122 1 дақиқа
НАТО Совуқ уруш давридан бери энг йирик ҳарбий машғулотларини ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
“Доимий ҳимоячи” деб номланган манёврларга камида 41 минг аскар ва 50 дан ортиқ кема жалб этилиши ва машғулотлар давомида 500 дан 700 тагача жанговар парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. Режага кўра, “қўшинлар учун реалроқ сценарийларни яратиш мақсадида аниқ географик маълумотлардан” фойдаланилади.
Манбага кўра, машғулотлардан мақсад “альянсга аъзо мамлакатлардан бирига қарши қаратилган Россия тажовузкорлигини қайтаришга уриниш”дир. Айтилишича, бу манёврлар НАТО томонидан “альянснинг урушга тайёрлигини Москвага намойиш этиш” эканлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, машғулотлар Германия, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларида 2024 йилнинг февраль ва март ойларида бўлиб ўтади. Уларда НАТОга аъзо 31 давлатдан ташқари, альянсга кириш учун Туркия ва Венгриянинг розилигини кутаётган Швеция ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-23 июнь кунлари Германияда “Air defender-23” машқлари бўлиб ўтганди. Унда Европа ва АҚШдан бир неча минг аскар иштирок этган, машғулотлар давомида 240 та самолёт ҳавога кўтарилганди.
Live
Барчаси