НАТО Молдовага қурол етказиб беришни режалаштиряпти – Британия ТИВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Британия ва НАТОнинг бошқа давлатлари Молдовага қурол етказиб бериш имкониятини муҳокама қилмоқда, дейди Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида.

“Мен Молдова НАТО стандартларига мувофиқ қуролланишини истардим”, дейди Трасс.

Унинг сўзларига кўра, бу чора мамлакатни Россия босқинчилик таҳдидидан ҳимоя қилишга қаратилган ҳамда ҳозирда НАТО Совет давридан қолган ускуналар ўрнини босувчи замонавий қурол-яроғ етказиб бериш ва Молдова ҳарбийларини тайёрлаш масаласини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ Молдова ҳукумати республиканинг доимий бетарафлиги ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлашдан бош тортган эди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Вячеслав Добинда бундай қарор давлатнинг миллий манфаатларига зид эканлиги ҳамда уни халқаро миқёсда яккалаб қўйиши мумкинлигини таъкидлаганди. Шу билан бирга, Бош вазир Наталя Гаврилица Молдова нейтрал давлат мақомини сақлаб қолиш ниятида эканини маълум қилган.

 

Кенжаев Камронбей


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг