НАТО Хитой яқинида кескинликни кучайтирмоқда – Лавров

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 1 декабрь куни НАТОни Хитой яқинидаги кескинликни кучайтираётганликда айблади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди. 

“НАТО энди Жанубий Хитой денгизини, бир пайтлар Украинада бўлгани каби кескинлик кучайган минтақалардан бирига айлантирмоқда. Биз Хитойнинг бундай провокацияларга қанчалик жиддий муносабатда бўлишини биламиз ва НАТОнинг бу ҳудудларда олов билан ўйнашиши Россия Федерацияси учун таҳдид ва хавф туғдиришини тушунамиз. У Хитой ҳудуди сифатида бизнинг қирғоқларимиз ва денгизларимизга жуда яқин”, дейди Лавров.

Унинг айтишича, АҚШ етакчилигидаги НАТО аъзолари у ерда Европадан кейинги портловчи вазият яратишга уринмоқда. Шу сабабли Россия Хитой билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда ва қўшма машғулотлар ўтказмоқда. 

Лавров ўз баёнотини тасдиқловчи далиллар келтирмаган бўлса-да, АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасида AUKUS иттифоқи тузилганига ишора қилган (AUKUS – давлатлар ингилизча номларининг қисқартмаси – Australia, the UK, the US).

Шунингдек, Лавров Ҳиндистонни Россия ва Хитойга қарши иттифоққа тортаётган НАТО Россия учун жиддий хавф туғдиришини айтган. 

Ўз навбатида, НАТО Бош котиби Столтенберг ҳам бугунги баёнотида Хитой каби авторитар кучлар билан алоқа қилиш хавфсизлик масалаларига салбий таъсир қилишига урғу берган.

"Украинадаги уруш  бизнинг Россия газига хавфли қарамлигимизни намойиш этди. Бу бизнинг бошқа авторитар давлатларга, хусусан Хитойга қарамлигимизни баҳолашга олиб келиши керак", дейди у Берлин Хавфсизлик конференциясидаги чиқишида.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг