НАТО кемалари Болтиқ денгизига кирди
Олам
−
15 Апрель 2022
15262НАТОнинг биринчи доимий денгиз гуруҳининг кемалари Болтиқ денгизига кирди ва у ерда ҳамкор давлатлар ҳамда иттифоқчи давлатлар билан машғулотларда иштирок этади. Бу ҳақда Эстония денгиз кучлари қўмондони Юри Саська маълум қилди.
“НАТОнинг доимий денгиз гуруҳининг SNMG1 тезкор бўлинмасининг баъзи кемалари Болтиқ денгизига кирди. Қолган кемалар бугун, 15 апрель куни Таллин портининг эски круиз терминалига етиб келади”, дейилади хабарда.
Ҳарбий альянснинг асосий вазифаси Болтиқ денгизи минтақасида иттифоқчиларнинг борлигини намойиш этиш ва Эстония ҳарбий-денгиз кучлари билан биргаликда машғулотлар ўтказишдан иборат.
Эстония денгиз пиёдалари билан машғулотлар келаси ҳафтада бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни НАТОга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича Россия таҳдид қилиши мумкин бўлган ҳамкорлар, жумладан Грузия ҳамда Босния ва Герцеговинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришини маълум қилди. Шунингдек, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинани қўллаб-қувватлашини, бироқ Европада Россия билан зиддиятнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилаётганини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь