НАТО Арктикага ўн минглаб аскарлар юбормоқчи
Олам
−
12 Февраль 1870 1 дақиқа
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) блокнинг янги “Арктика қўриқчиси” (Arctic Sentry) миссияси доирасида ўтказиладиган манёврларда иштирок этиш учун минтақага ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Марк Рютте маълум қилди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, ташаббус доирасида ўтказиладиган машғулотларга альянснинг ўн минглаб ҳарбийлари жалб этилади. Ушбу машғулотларга Гренландияда Даниянинг “Arctic Endurance” ҳамда Норвегияда “Cold Response” манёврлари ҳам киради. Таъкидланишича, мазкур машғулотлар НАТО миссиясидан қатъи назар, аввалдан режалаштирилган.
“Мен барча тафсилотларни ошкор қила олмайман, акс ҳолда Москва ва Пекиндаги доираларни ҳаддан ташқари хабардор қилиб қўйган бўламан. Бизнинг баҳолашимизга кўра, Россия ва Хитой ушбу минтақага катта қизиқиш билдирмоқда”, дея қўшимча қилган Марк Рютте.
Унинг қайд этишича, ташаббуснинг асосий мақсади “Россия ва Хитойнинг Гренландияга ҳамда унинг иқтисодий ресурсларига кириш имкониятини чеклашдан иборат”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дания ва Гренландия Арктикада НАТО миссиясини тузишни таклиф қилган эди.
Live
Барчаси