Натижасидан норози абитуриентлар қачондан апелляция бериши мумкинлиги айтилди

Жамият

image

ОТМларнинг бакалавриат босқичи учун тест натижасидан норози абитуриентлар 18-27 август кунлари оралиғида апелляцияга ариза беришлари мумкин. Бу ҳақда Билимни ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, абитуриентлар Билимларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн ариза беришлари мумкин.

Агентликка кўра, абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим. Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Шунингдек, абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг