National Geographic Ерда бешинчи океан борлигини тан олди

Олам

image
0:00
0:00
download

National Geographic 8 июнь — Жаҳон океанлари кунида бешинчи — Жанубий океан мавжудлигини тан олди. Энди у National Geographic хариталарига туширилиши айтилди.  

“Жанубий океан олимлар томонидан азалдан тан олинган, аммо ҳеч қачон халқаро даражадаги келишув бўлмагани сабабли, биз уни расман тан олмаган эдик”, деган National Geographic жамияти географи Алекс Тейт. 

National Geographic картографлари 1915 йилда, жамият хариталар яратишни бошлаганидан бери Ердаги тўртта океанни — Атлантика, Тинч, Ҳинд ва Шимолий Муз океанларини ҳисобга қўшар эди. Тарихий жиҳатдан жанубий материкни ўраб турган сувлар Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанларининг кенгайиши сифатида қараларди. 

1937 йилда Халқаро гидрографик ташкилоти Жанубий океанни тан олган, аммо 1953 йилда илмий жамоатчиликнинг босими остида бу қарорини бекор қилган. 

Маълумот ўрнида, Жанубий океанни дастлаб голланд географи Б. Варениус 1650 йилда мустақил океан сифатида ажратган.
Жанубий океанни алоҳида океан қилиб ажратишда иқлимнинг совуқлиги, гидрологик шароитлар асос қилиб олинган.  

National Geographic бу 130 йиллик илмий, табиат, маданият, тарих ва кашфиётларга бағишланган нотижорат тадқиқот ва таълим ташкилотидир.


Мақола муаллифи

Теглар

табиат океан

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг