Наркокурьерни “самосуд” қилганлар қамалди
3-саҳифа
−
31 Май
8034Наркокурьерни шафқатсизларча калтаклаган 14 нафар фуқарога нисбатан ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Маълум бўлишича, 2022 йилда уч нафар фуқаро 1998 йилда туғилган эркакни мажбуран машинага жойлаштирган ва кимсасиз жойга олиб борган. У ерда 26 ёшли йигит ваҳшийларча калтакланган. Уч нафар шахс ҳолатни видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Гап шундаки, жабрланувчи тўдада наркокурьерлик вазифасини бажарган. У гиёҳванд моддаларни харидорларга етказиб бериш ўрнига катта миқдордаги “қора дори”ни яшириб, бошқа онлайн-канал орқали сотишни режалаштирган.
Telegram-канал маъмури ўғриликдан хабар топиб, наркокурьерни жазолаш учун 300-500 долларга ёлланма одамларни юборган.
Маълум қилинишича, 2022 йил октябрь-ноябрь ойларида, шунингдек, 2023 йил январь ва февраль ойларида жами ҳолатга алоқадор 20 нафар фуқаро қўлга олинган.
“Жорий йилнинг 30 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан 14 нафар айбланувчига ҳукм чиқарилди. Бир судланувчига 6 йил, иккитасига 5 йил 6 ой, бирига 5 йил, яна 4 нафар судланувчига 4 йил 6 ой, олти нафарга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси