Наркокурьерларни “самосуд” қилишда гумонланган 10 дан ортиқ шахс ушланди
3-саҳифа
−
14 Февраль 2023
7538Ижтимоий тармоқларда гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланганлар номаълум шахслар томонидан калтакланиб, уларга тан жароҳати етказилгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 январь куни Қибрай туманида ижтимоий тармоқлардан бири орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланганларни номаълум шахслар уриб, уларга тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолат тасвирга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997-2003 йилда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган.
Уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Дастлабки терговда аниқланишича, гумонланувчилар пул эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, калтаклаш акс этган кадрларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берган.
“Ҳолат юзасидан маълумотлар тўлдирилиб, батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь