Наркодиспансер ҳисобида турган ўзбекистонликлар сони ошкор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонга 6 мингга яқин одам наркодиспансер ҳисобида туради. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида маълум қилди.

Ғуломов гиёҳвандлик муаммоси дунёнинг ҳеч бир давлатини четлаб ўтмаганини айта туриб, Ўзбекистонда 2019 йилда наркотик воситалари билан боғлиқ 5 мингдан ортиқ жиноят юз берганини таъкидлади.

“2019 йил якунида республикамизда 5 мингдан ортиқ наркотик воситалари билан боғлиқ жиноятлар содир этилган. 1 тонна 200 кг атрофида наркотик воситалар мусодара қилинган. Нарко диспансерда ҳисобда турганлар эса 5 698 нафарни ташкил этган”, дейди Шуҳрат Ғуломов.

Ғуломов сўзида давом этиб, Афғонистонда етиштирилган наркотик моддалар Ўзбекистон орқали ҳам транзит қилинганини қўшимча қилди.

“Тан олиш керак, бутун дунё ҳамжамиятида гиёҳвандлик, нарко жиноят билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Бу муаммоларга дуч келмаган давлат ҳам бўлмаса керак — баъзилари етиштирса, баъзилари етказиб беради. Ўзбекистон Афғонистон билан бевосита чегарадош эканлиги, қўшни мамлакатда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши тўхтамаётгани салбий таъсир кўрсатмай қолмаяпти. БМТ маълумотларига кўра, 2017 йилда Афғонистонда рекорд даражада, яъни 9 000 тонна опий етиштирилган. Уларнинг асосий қисми транзит йўллар орқали, жумладан Ўзбекистондан ҳам олиб ўтилган. Бу эса транзит давлатларга ташвиш келтирган”, дейди Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Ғуломов гиёҳвандлик

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг