“Нархоз” лицейини  тамомлаганларга 30 фоиз қўшимча балл берилиши мумкин

Жамият

image

Иқтисодиёт университети лицейини тамомлаган ўқувчиларга 30 фоиз қўшимча балл берилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилди. 

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятини янада такомиллаштириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари этиб белгиланади:

меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражасини халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;

таълимнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтиш ва жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни таъминлаш;

замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига эга бўлган, мультимаданий ва мультилингвистик муҳитда дарс бера оладиган, тадқиқот кўникмаларига эга бўлган, Ўзбекистон ҳукумати ва бизнес олдида турган аҳамиятли вазифаларнинг ечимини топа оладиган янги авлод профессор-ўқитувчиларини шакллантириш;

мустақил таълим соатлари улушини 60 фоизгача ошириш, талабаларда танқидий, ижодий ва креатив фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг