Нарендра Моди илк бор Бразилия Президенти билан учрашди
Олам
−
22 Май 2023
4642Кеча, 21 май куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Хиросимадаги G7 давлатлари саммити доирасида Бразилия Президенти Инасиу Лула да Силва билан учрашди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг “Investing” сайти хабар берди.
Унга кўра, мазкур учрашувда икки томонлама стратегик шерикликни, айниқса мудофаа, ишлаб чиқариш, савдо ва қайта тикланадиган энергия соҳаларига доир бўлган мавзулар муҳокама марказида бўлган.
“Президент Лула билан музокаралар самарали ва кенг кўламли бўлди. Ҳиндистон ҳамда Бразилия савдо алоқаларини чуқурлаштириш учун биргаликда ишлашда давом этади. Шунингдек, биз қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни диверсификация қилишни муҳокама қилдик”, деб ёзди Бош вазир Моди Twitter'даги соҳифасида.
МEА баёнотига кўра, мазкур жараён икки етакчи ўртасидаги биринчи учрашув ҳисобланади. Шунингдек, суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари жорий йил дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 75 йил тўлаётганини алоҳида таъкидлаган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси