Наманганлик “шоввоз” бир кунда 13 та дўконни ўмарди
3-саҳифа
−
16 Декабрь 2022
8752Наманганда муқаддам 4 маротаба судланган шахс 1 кунда 13 та дўконга ўғриликка тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мингбулоқ туманида 4 маротаба ўғрилик жиноятини содир этган фуқаро яна ушбу ушбу "ҳунарини" такрорлаган.
Қайд этилишича, у 12 ноябрь куни тумандаги “Боғи эрам” ва “Озодлик” кўчаларида жойлашган дўконларни кузатган. Шундан сўнг, у тунда 13 та телефон аксессуарлари дўконига ўғриликка тушган.
Маълум бўлишича, у 13 та дўкондан 130 миллион сўмлик товарларни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси