Намангандаги ЙТҲда ота ва 3 яшар қиз қурбон бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 33 ёшли эркак ва унинг 3 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса бугун, 3 сентябрь куни соат 10:00 да Чуст туманидаги Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўлида содир бўлган. ЙТҲ 39 ёшли Б.У. бошқарувида бўлган BMW русумли автомобиль бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан. 

Натижада BMW чап томонидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда автомобил салонида бўлган 2 нафар йўловчи – 33 ёшли М.У. ва унинг вояга етмаган 3 яшар қизи Р.У. воқеа жойида вафот этган. Aвтомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг