Намангандаги университетлардан бири карантинга олинди

Жамият

image

Наманган давлат университети икки ҳафтага карантинга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан олинган тест натижаларига кўра, кеча, 22 май куни Наманган давлат университетининг бир нафар ўқитувчисида COVID-19 инфекцияси қайд этилгани аниқланган. Айни вақтда ушбу беморнинг саломатлиги, шифокорлар назорати остига олинган.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёнлари икки ҳафта муддатга, яъни жорий йилнинг 6 июнь санасига қадар тўхтатилиб, таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилади.

Қайд этилишича, ниверситетда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари Zoom видеоалоқа дастури орқали белгиланган онлайн дарс жадвали асосида ўтилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг