Намангандаги Марказий бозорда ёнғин содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
05 Август 2022
6435Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги Марказий бозор ҳудудида хусусий тадбиркорга қарашли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 август куни соат 07:56 да Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Абдураҳмон Жомий кўчасида жойлашган хусусий тадбиркорга қарашли бинода ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан ўт ўчирувчилар воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этган.
Ёнғин натижасида куйиб тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь