Намангандаги қандолат цехида ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ҳудида жойлашган қандолат цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 11 июль куни соат 03:45да шахар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Янги Наманган тумани, “1-Ахсикент”  МФЙ ҳудудида жойлашган қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 03:47 да воқеа жойига етиб борган ва 04:30 да ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида цех биносининг шифт ва том қисмидан 120 квадрат метр ҳамда қурилиши тугалланманган қўшни хонадоннинг томида 80 квадрат метр қисми ёниб, зарарланган. 

Шунингдек, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Наманган қандолат цехи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг