Намангандаги Чорсу бозорида ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
07 Март 2022
4419Бугун, 7 март куни Наманган шаҳридаги Чорсу деҳқон бозори ҳудудида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин юз берди. Аланга ертўладан бошланган. Бу ҳақда вилоят ФВБ маълум қилди.
Ёғин ҳақида хабар берилгач, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Сўнг ёнғин катталиги сабаб қўшимча ёнғин-қутқарув қисмларидан автомашиналар жалб этилган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Ёнғин сабаби, зарари аниқланади ва қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь