Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
06 Июль 2021
2909Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р-117 автомобиль йўлида MAN юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 5 июль куни соат 17:40 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р-117 автомобиль йўлининг 28-километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Г.И. МAN русумли юк автомобилини бошқариб бораётган бўлган.
Автомашинанинг кардан мили (“карданный вал”) ишдан чиқиши оқибатида MAN йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023