Наманганда ЙТҲ: Вояга етмаган бола аёл ҳаётига зомин бўлди

Жамият

image

Кеча, 28 июнь куни соат 12:10 ларда Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган, тумандаги 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.

Ўқувчи бирга яшовчи онасининг номида бўлган Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда кетаётган пиёдалар, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган, 1976 йилда туғилган, 1977 йилда туғилган уч нафар аёлларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жарохатлари билан шифохонага ётқизилганлар. 

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг