“Лаққа балиқ” айбдорми? Наманганда янги қурилаётган кўприк қулаб тушди

Жамият

image

Бугун, 8 январь куни соат 11:00  атрофида Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги Шимолий Фарғона канали устида қурилаётган кўприк қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар бўлмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, узунлиги 37 метр, эни 3 метр бўлган ва пиёдалар қатнови учун мўлжалланган кўприк маҳаллий тадбиркор томонидан “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳига келувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида барпо этилаётган бўлган. Бунинг учун давлат бюджетидан маблағ сарфланмаган. 

“Наманган кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси раҳбари Санжарбек Шодмоновга кўра, кўприк Тадбиркор Маъруфхон Ҳожихоновнинг ташаббуси ва шахсий маблағи ҳисобидан қурилаётган, ҳали якунига етмаган бўлган.

Тадбиркорнинг айтишича, кўприкнинг монтаж ишлари тўлиқ якунланмаган, икки томонига яна трос ва темир ўрнатилади. Буларнинг барчасига икки ҳафта атрофида вақт талаб этилади. Шундан сўнг кўприк аввалги жойига мустаҳкам этиб ўрнатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг