Наманганда велосипедчи Lacetti уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Наманган вилоятида Lacetti ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Оқибатда велосипедчи олган оғир тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ  соат 21:30 атрофида Учқўрғон-Хаққулобод йўлининг 5-километрида содир бўлган. Учқўрғон туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Lacetti русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи – Учқўрғон туманида яшаган, 1964 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Оқибатда, велосипедчи олган оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2021 йил 22 ноябрьъ куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг