Наманганда уй портлаши оқибатида жароҳатланганлардан 1 нафари вафот этди
3-саҳифа
−
07 Февраль 2023 5390 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 7 февраль куни Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуробод” маҳалласида портлаш оқибатида 5 нафар фуқаро жароҳатланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган эди. Уларнинг 1 нафари шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Республика Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Кўрсатилган тез тиббий муолажаларга қарамасдан 1 нафари шифохонада вафот этган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь