Наманганда 16 яшар болани 27 500 волтли ток урди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2022
30320Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Наманган туманида 9-синфда таҳсил олувчи ўқувчини 27 500 волтли ток урди. Бу ҳақда MY5 телеканали лавҳасида хабар берилди.
Ҳодиса Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан ўтган “Тўрақўрғон-Роғустон” темир йўл бекатларининг 81-километри 1-пикетида соат 19:05 ларда юз берган. 2006 йилда туғилган бола темир йўл изининг ёнида жойлашган юқори кучланишли симёғочга чиқиб, суратга тушмоқчи бўлганда 27 500 волтли ток урган.
Бола олган жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бемор жонлантириш бўлимига олиб келинган вақтида шок ҳолатида бўлган. Кўрсатилган ёрдамдан сўнг шок ҳолатидан чиқарилган. Ҳозирда бемор ҳолати стабил ва режали муолажа оляпти.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўйича жабрланувчи ўқийдиган мактабда тушунтириш ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь